ГУДЗОН ҚЎЛТИҒИ

ГУДЗОН ҚЎЛТИҒИ — Шим. Муз океанининг қуруқлик ичкарисидаги денгизи, Канада ҳудудида. Шарқда Гудзон бўғози орқали Атлантика океани б-н, шим. да бўғозлар орқали Шим. Муз океани билан туташган. Майд. 848 минг км2. Ўртача чуқ. 112 м, энг чуқур жойи 258 м. Хавонинг ўртача т-раси янв. да —22° дан —31° гача, июлда 5° дан 15° гача; сув окт. дан июлгача музлайди. Шўрлиги 23,0—30,5%«. Сув ҳар ярим суткада 7,9 м га кўтарилиб-пасайиб туради. Балиқ ва тюлень овланади. Асосий портлари: Черчилл, Порт-Нельсон. Гудзон қўлтиғини инглиз денгизчи сайёҳи Гудзон қўлтиғи Гудзон 1610 й. да кашф қилган ва унинг номи билан аталган.