ГУАНАХУАТО

ГУАНАХУАТО — Мексикадаги шаҳар, Гуанахуато штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 70 минг кишидан зиёд. Гуанахуато 2050 м баландликда. Транспорт йўллари тугуни. Кончилик саноатининг қад. марказларидан (олтин, кумуш, қалай ва б.), 20-а. га келиб аҳамияти пасайди. Озиқ-овқат, кимё, металлургия саноати корхоналари мавжуд. Ун-т, музейлар бор. Г. га 1548 й. да асос солинган. 16 — 18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлар сақяанган. Туризм ривожланган.