ГРУМБАТ

ГРУМБАТ (4-а.) — қадимда Туронзаминнинг шим. да яшаган хионийлар подшоси. Мил. 353 й. да хионийлар Грумбат бошчилигида Суғдга бостириб кирадилар. Сўнгра улар Ўрта Осиёга сиёсий тазйиқи кучайиб бораётган Сосонийлар давлати билан тўқнашиб, Шопур II ни енгганлар. Мил. 356 й. Шопур II Амид (Сурия) ш. ни қамал қилган пайтда Грумбат угли б-н унга иттифоқчи сифатида қатнашган. Рим тарихчиси Аммиан Марцеллин (4а.) нинг ёзишича, бу жангда хионийлар шаҳзодаси, Грумбатнинг ўғли ҳалок бўлган.