ГРИНВИЧ

ГРИНВИЧ, Гринуич — Буюк Британиядаги шаҳар, Катга Лондон конурбациясида. Темза дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган. Аҳолиси 215,3 минг киши (1997). Шаҳар астрономия расадхонаси бўлганлиги билан машҳур (қ. Гринвич астрономия расадхонаси). Г. дан бутун дунёда вақт ва узунлик ҳисобига асос қилиб олинган гринвич меридиани ўтади. Миллий денгизчилик музейи бор.