ГРИМАЛЬДИ

ГРИМАЛЬДИ (Grimaldi) Франческо Мария (1618.2.4 — Болонья — 1663.28.12) — итальян физиги ва астрономи. Ёруғлик дифракциясини кашф қилган (1665 й. да эълон қилган). Иезуит Ж. Б. Ричолли билан ҳамкорликда Ой харитасини тузган. Гелиоцентрик системага қарши бўлган. Ричоллининг Н. Коперниккя қарши қаратилган трактатини тузишда қатнашган.