ГРЕЙФЕР

ГРЕЙФЕР (нем. Griefer, grefi n — қамрамоқ) — бир рельсли осма аравача ва кўтариш кранларининг юкни қамраб олувчи мосламаси. Икки ва кўп чангалли хиллари бор. Маълум бурчаккача очилиб-ёпиладиган икки чангалли Грейфер кўп қўлланилади. Грейфер 0,5 дан 15 м2 гача материал сиғадиган қилиб ишлаб чиқарилади.