ГРАМПИАН ТОҒЛАРИ

ГРАМПИАН ТОҒЛАРИ — Шим. Шот ландия тоғлигининг жан. қисми; Буюк Британиядаги энг баланд тоғлар. Шим. да Глен-Мор водийси, жан. да Шотландия паеттекислиги билан чегараланган. Уз. 250 км, эни 100 км. Энг баланд чўққиси — Бен-Невис (1343 м). Тўртламчи даврдаги музланишнинг излари қолган. Вереск ўсиб ётган яйловлар, торф ботқоқликлари, водийларда тилоғоч ўрмонлари бор. Мўътадил океан иқлими, ёзи салқин, йилига 1000 мм ёғин ёғади.