ГРАММ-ЭКВИВАЛЕНТ

ГРАММ-ЭКВИВАЛЕНТ — кимёвий элемент ёки модданинг кимёвий эквивалент массасига сон жиҳатдан тенг қилиб олинган граммлар ҳисобидаги миқдори. Кимёвий элементнинг Г.-э. ини топиш учун унинг ат. м. ни валентлигига бўлиш керак. Мас, алюминийнинг эквиваленти 9 (ат. м. 27, валентлиги 3)га тенг, унинг Г.э. и 9 г. Сульфат кислотанинг эквиваленти 49 (мол. м. 98, негизлилиги 2), унинг Г.э. и 49 г ва ҳ. к. Г.-э. ҳажмий анализда кенг қўлланилади.