ГРАМЕНИЦКИЙ Сергей Михайлович

ГРАМЕНИЦКИЙ Сергей Михайлович (1859.6.9—1919.5.2) — рус маърифатпарвари. 1881 й. Петербург унтини тугатиб, дастлаб Тошкент эрлар гимназиясида (1881), сўнгра (1882—93) Тошкент қизлар гимназиясида мат., космографиядан дарс берган. 1892 — 1912 й. ларда Сирдарё вилояти халқ билим юртлари директори — бош инспектор. Граменицкий ўқитиш усуллари ва мазмунини такомиллаштириш тарафдори бўлган, дарсда кўргазмали қуроллардан фойдаланишни кенг тарғиб қилган. Унинг раҳбарлигида Туркистондаги рус-тузем мактаблари учун дарслик ва дастурлар тузилган, ўзи рус-тузем мактаблари учун дарслик ва қўлланмалар ёзган. Булардан асосийси — 3 қисмдан иборат «Книга для чтения» («Ўқиш китоби») китоби. Граменицкий ўз дарсликлари учун 1900 й. да Париж кўргазмасининг кумуш медали билан тақдирланган.