ГРАКХЛАР

ГРАКХЛАР, ака-ука Тиберий (Tiberius Gracchus) (мил. ав. 162 — Рим —133) ва Гай (Gaius Gracchus) (мил. ав. 153 — Рим — 121) — Қад. Римнинг сиёсий арбоблари халқ трибунлари (нотиқлари). Плебейлар наслидан. Демократик аграр ислоҳот ўтказиш йўли билан деққонларни хонавайрон бўлишдан сақлаб қолмоқчи бўлишган. Гай томонидан италик иттифоқчиларга Рим фуқаролиги ҳуқукларини бериш тўғрисида қонун чиқариш таклиф қилинган. Ислоҳотларга қарши турган сенат зодагонлари билан бўлган курашда ҳалок бўлишган.