…ГРАФИЯ

…ГРАФИЯ (юн. grapho — ёзаман) — қўшма сўз таркибий қисми бўлиб, қуйидаги маъно ифодасини беради: тавсифлаш, ёзиб олиш, чизма, тасвир ва ҳ. к. ; терминлар — фан номи, таркибий қисми, акс эттириш, ниманидир намоён этиш усули номи, шунингдек, шундай усулдан фойдаланиладиган корхона номи таркибий қисми (мас, харитаграфия, монография ва б.) сифатида қўлланилади.