ГОСПИТАЛЬ

ГОСПИТАЛЬ (юн. hospitalis — меҳмондўст) — ётиб даволанишга мўлжалланган ҳарбий тиббиёт муассасаси. Госпитальда ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва офицерлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда мудофаа вазирлигининг ходимларига тиббий ёрдам кўрсатилади. Госпитальда даволашдан ташқари, ҳарбий экспертиза ўтказиш, ҳарбий қисмлардаги врачларга даволаш-профилактика тадбирларини амалга оширишда ёрдам бериш, ҳарбий тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш каби вазифалар бажарилади.

Уруш вақтида ярадор ва беморларга тез ёрдам кўрсатадиган полк, дивизия, армия кўчма ҳарбийдала Госпиталь лари ва фронт орқасида жойлашган Госпитальлар фарқ қилинади.

Туркистонда биринчи Госпиталь 1869 й. да Тошкент ш. да очилган. Ҳозир Тошкентдаги 2 та Госпитальнинг Жиззах, Каттақўрғон, Навоий, Самарканд, Тахиатош, Термиз, Фарғона, Чирчиқ ва Қарши ш. ларида филиаллари фаолият кўрсатади.