ГЎРГОН

ГЎРГОН (1930 й. гача Астробод) – Эрондаги шаҳар. Аҳолиси 188,7 минг киши (1997). Т. й. орқали Бандар-Туркман ш. билан боғланган. Қ. х. рни маркази (тамаки, шоли, мойли ўсимликлар). Пахта тозалаш, шоли оқлаш, ёғ-мой ва тамаки корхоналари бор. Гилам тўқилади. Гўргон (араб. Журжон, антик манбаларда Гиркания, қад. форсча Вркана) — Эрондаги қад. тарихий вилоят. Каспий денгизининг жан.-шарқида жойлашган. Каспий денгизи Г. номи билан қадимда Гиркан ёхуд Журжон денгизи деб аталган. Ўрта асрларда Гўргон маркази — Гўргон порти Шим. ўлкаларга борувчи ипак карвонлари учун савдо маркази ва тўхташ ери ҳисобланган (яна қ. Журжон).