ГОРДИОН

ГОРДИОН — Фригия давлатининг қад. пойтахти (Сангария дарёсининг ўнг қирғоғида, Туркиянинг Беби қишлоғи яқинида). Археологик қазишлар натижасида ундан мил. ав. 8—5-а. ларга оид тош ва хом ғиштдан ишланган мудофаа деворлари, турар жойлар, жуда кўп маиший буюмлар, қабристон топилган. Гордиондан топилган мозор қўрғонлар қад. скифларникига ўхшаш бўлган. Гордион мил. ав. 7-а. да киммерийлар томонидан вайрон қилинган.