ГОНКУР

ГОНКУР (Goncourt), ака-ука Эдмон (1822.26.5, Нанси – 1896.16.7, Шанпросе) ва Жюль (1830.17.12 — Париж — 1870.20.6) — француз ёзувчилари. Уларнинг ижодий ҳамкорлиги жаҳон адабиётининг ўзига хос ҳодисаси сифатида эътироф этилган. Француз ҳаётининг турли табақаларидан олинган романлари («Жермини Ласерти», 1865; «Рене Мопрен», 1864 ва б.)да реализм ва натурализм тамойиллари бирлаштирилган. «Кундалик» (1956—58 й. ларда тўла босилган) — Париж адабий, театр ҳаётининг солномасидир. Укаси вафот этгач, Эдмон «Ака-ука Земганно» (1870), «Актриса Фостен» (1882) ва б. романлар ёзган. Унинг васияти билан 1896 й. да Гонкур академиясига асос солинган.