ГОНДОЛА

ГОНДОЛА (итал. qondola) — 1) бир эшкак билан ҳаракатлантириладиган ясси тубли қайиқ. Тумшуғи ва қуйруғи шаклдор ва баланд қилиб ясалади;

2) аэростатнинг кишилар турадиган ва анжомлар жойлаштириладиган бўлмаси (кабинаси);

3) самолёт ва вертолётнинг двигатель, шасси ва б. курилмалар жойлаштириладиган суйри шаклли элементи;

4) ясси горизонтал тубли ўзиағдарар т. й. ярим вагони.