ГОНАДОТРОП ГОРМОНЛАР

ГОНАДОТРОП ГОРМОНЛАР, гона дотроплар — гипофизнинг олдинги бўлаги ва плацента (йўлдош) да ҳосил бўлиб, жинсий безлар (гонадалар) фаолиятини бошқарадиган гормонлар. Улар пептид табиатли учта гормон (фолликулни стимулловчи, интерстициал ҳужайраларни стимулловчи — лютеинловчи ва лютеатроп гормон) дан иборат. Фолликулни стимулловчи гонадотропин табиатан гликопротеид (оқсил ва углеводдан тузилган мураккаб бирикма) бўлиб, аденогипофизнинг базофил ҳужайраларидан ишланиб чиқади, тухумдон фолликулларнинг ўсиши ва ривожланишини, эркакларда эса сперматозоидлар етилишини кучайтиради; лютеинловчи гормон аввалги гормон билан биргаликда тухумдонда тухум ҳужайралар етилишига ва сариқ тананчнт шаклланишига ёрдам беради; лютеотроп гонадотропин лактоген гормон ҳисобланади. Плацентадан чиқадиган хорион гонадотропини ҳам деярли лютеинловчи гормон каби таъсир этади, у ҳомиладорлар сийдигида кўпроқ бўлади.

Гонадотроп гормонлар препаратлари жинсий етилиш кечикишини даволашда, бепуштликда, шунингдек, халқ хўжалигининг турли тармокларида қўлланилади.