ГОМОТЕТИЯ

ГОМОТЕТИЯ (юн. homos — ўхшаш ва thetos — жойлашган) — текислик ёки фазонинг ҳар бир Л нуқтасига М’ нуқтани мос қилиб қўядиган алмаштириш; бунда SM’= SM k тенглик қаноатлантирилади, бу ерда S — берилган нуқта; у Г. нинг маркази дейилади, к эса нолга тенг бўлмаган ўзгармас сон; бу сон Гомотетиянинг коэффициента дейилади. к>0 бўлганда М ва М нукталар боши S бўлган битта нурда ётади, к<0 бўлганда М ва М нуқталар тўғри чизиқнинг боши S нуқтада бўлган турли нурларида ётади. Одатда, Гомотетия ўзининг S маркази ва бир жуфт мос нуқталари билан берилади ва бундай белгиланади: (HS, А, А’). Г. жойларни мензула асосида планга олишда, ясашга доир масалаларни ечишда ва пантограф ёрдамида ўхшаш нусхаларни кўчиришда қўлланилади.