ГОМОЛОГИК ХРОМОСОМАЛАР

ГОМОЛОГИК ХРОМОСОМАЛАР — бир хил генларга эга бўлган, морфологик жиҳатдан ўхшаш, мейоз профазасида конъюгацияланадиган хромосомалар. Диплоид ҳолатда ҳар бир жуфт хромосама 2 тадан Гомологик хромосомаларга эга. Мейозда Гомологик хромосомалар ҳар қайси жинсий ҳужайрага биттадан тарқалади. Полиплоид орган измларда Гомологик хромосомалар даги хромосомалар сони бир жуфтдан кўп бўлади.