ГОМЕР

ГОМЕР (Homeros) — юнон шоири. Унинг ҳаёти ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Турли даврларда яратилган тадқиқотларда унинг яшаб ўтган даврини мил. ав. 12-а. билан 7-а. оралиғида деб кўрсатилади. Гомернинг сўқир бўлгани, ўз асарларини бахшилар каби оғзаки айтгани маълум. Уларни ким, қачон ёзиб олгани аниқ эмас. Гомерга нисбат берилган асарлар кўп, аммо гомершунослар куп тортишувлардан кейин факат 2 асарни — «Илиада» ва «Одиссея» Г. ники деб тан олишган. Уларнинг иккови ҳам қаҳрамонлик эпоси бўлиб, юнон мифологияси асосида яратилган. Шу билан бирга, уларда фақат шеърлар, афсоналар ва ривоятларгина эмас, реал тарихий вокеалар ҳам акс этган. Жумладан, «Илиада» достонида тасвирланган Троя кўп замонлар афсонавий шаҳар ҳисобланиб келинган, аммо буюк археолог Шпильман кўп йиллик изланишлардан сўнг уни топди ва бу шаҳар тарихда мавжуд бўлганини исбот қилди. Гомер асарларидан намуналар ўзбек тилига таржима қилинган (Миртемир, Қодир Мирмуҳамедов ва б.).