ГОЛЬДЦИЕР

ГОЛЬДЦИЕР (Goldziher) Игнац (1850.22.6, Секешфехервар — 1921.13.11, Будапешт) — венгер арабшуноси ва исломшуноси. Венгрия ФА мухбир аъзоси (1876), Будапешт ун-ти проф. (1894). Илмий ишлари ислом тарихи, араб филологияси, қад. яҳудий мифологиясига оид. Ислом манбаларини чуқур тахлил қилган. Исломни ижтимоий-иқтисодий муносабатлар билан боғланмаган диний ғоялар эволюциясининг маҳсули деб ҳисоблади. Ислом маданиятига мусулмон Шарқининг барча халклари ўз ҳиссаларини қўшганлигини очиб берди. Гольдциер исломшуносликда танқидий мактаб асосчиси. Асосий асарлари: «Ислом», «Ислом тўғрисида маърузалар», «Исломда авлиёларга сиғиниш» ва б.