ГОБРИЙ

ГОБРИЙ (қад. форс. Гаубарува) — форс зодагони, Мардонийнинт ўғли. Мил. ав. 522 й. сент. да 6 та форс зодагони билан биргаликда коҳин Гауматани ўлдиришда қатнашган. Мил. ав. 520 й. форслар ҳукмронлигига қарши бош кўтарган эламийлар қўзғолонини бостиришга раҳбарлик қилган. Мил. ав. тахм. 514 й. скифларга қарши Шим. Қора денгиз соҳилларига қилинган юришда Дорога ҳамроҳ бўлган. Доро даврида Гобрий подшо найзабардорлари бошлиғи эди. Унинг уруғ-авлодлари Гауматани ўлдиришда қатнашган бошқа форс зодагонларининг уруғ-авлодлари қатори Ахоманишшр давлатининг сўнгги кунларигача катта имтиёзларга эга бўлишган.