ГНОТОБИОТИКА

ГНОТОБИОТИКА, гнотобиология (юн. gnotos — машҳур) — экспериментал биол. нинг бир тармоғи; микроорганизмлар (бактериялар, вируслар, содда ҳайвонлар), гельминтлар ва б. паразитлардан холи (стерил) лаб. ҳайвонларини етиштириш билан шуғулланади (қ. Гнотобионтлар).