ГЛОССЕМАТИКА

ГЛОССЕМАТИКА (юн. glossematos — тил) — умумлингвистик назария. 20а. 30-й. ларида Копенгаген ун-тида Л. Ельмслев ва б. томонидан яратилган. Муаллифлар гносеологик масалалар ечими (бунда мантиқий позитивизмнинг фалсафий таъсири назарда тутилади)ни қатъий инкор этиб, янгича методларни ишлаб чиқишни мўлжалладилар. Бу методлар ёрдамида тил ҳодисаларини қарамақаршиликларсиз, мукаммал ва ниҳоятда оддий қилиб (экспертизм асосида) тасвирлаб бериш имконияти бор. Г. мохиятан Ф. де Соссюр таълимоти билан алокадор ва унга жуда яқин туради. Глоссематика даги лингвистик тахлил методикаси дедукция сифатида характерланади. У тахлил қилинаётган матн асосида системани белгилашга олиб келиши керак. Бунинг учун дастлабки маълумотлар — яхлит матн изчиллик билан майда қисмларга (босқичларга, гапларга, сўзларга, бўғинларга ва фонемаларга) бўлинади. Ҳар босқичда бирликни белгилашнинг асосий усули тахлил бўлади. Глоссематика даги тахлилнинг иккинчи муҳим босқичи тил бирликлари ўртасидаги функцияларни ҳисобга олишдир. Ўзаро боғлиқликдан келиб чиқадиган тил ҳодисаларини расман тахлил ва баён қилишда Глоссематика самарали натижалар беради.

Ад.: Ельмслев Л., Метод структурного анализа в лингвистике [История языкознания XIX—XX вв. В очерках и извлечениях, ч. II ], М., 1965; Гак В. Г., К проблеме семантической проблематики [Проблемы структурной лингвистики], М., 1972.