ГИПЕРСТЕН

ГИПЕРСТЕН (гипер… ва юн. stenos — куч, қаттиқлик) — жинс ҳосил қилувчи минерал. Пироксенлар гуруҳига мансуб. Кимёвий формуласи (Mg, Fe2+),[Si2O6]. Ромбик сингонияли. Призматик кристаллар ва майда доначалар ҳолида учрайди. Ранги тўқ яшил, қўнғирдан қорагача. Ялтироқлиги шишасимон. Қаттиқлиги 5—6. Зичлиги —3300-3500 кг/м3. Ўта асосли магматик жинсларда учрайди. РФ (Слюдянка), Украина (Головин), Бавария (Боденмайс), Канада, Эрон, Индонезияда ва б. мамлакатларда топилган. Ўзбекистонда Чатқол (Шовозсой), Қурама (Оқтепа, Қўрғошин) ва Томдитовда бор.