ГИПЕРБАРИК ОКСИГЕНАЦИЯ

ГИПЕРБАРИК ОКСИГЕНАЦИЯ (гипер…, юн. baros — оғирлик, босим ва лот. oxygenium — кислород) — босим юқори бўлган шароитда организмни кислородга тўйинтириш. Умумий ва маҳаллий кислород етишмаслиги билан боғлиқ турли касалликларни даволаш ва олдини олишда қўлланилади. Даво махсус барокамераларда олиб борилади (қ. Баротерапия).