ГИМНАСТИКА (юн. gymnastike машқ қиламан) — 1) жисмоний машқлар тизими, жисмоний тарбиянинг муҳим тури. Кишиларнинг жисмоний жиҳатдан ҳар томонлама ўсишига ва саломатлигини мустаҳкамлашга, эпчил, чаққон, ҳаракатчан бўлишига ёрдам беради. Гимнастика ўз вазифалари, хусусиятлари ва методик усулларига қараб қуйидаги турларга бўлинади: асосий Гимнастика (гигиеник ва атлетик Гимнастика билан бирга), Г. нинг амалий турлари (шу жумладан ишлаб чиқариш Г. си), спорт Г. си, бадиий гимнастика ва спорт акробатикаси. Гимнастика машқлари Юнонистонда жисмоний тарбия тизимига кирган, ёшларни Олимпиада ўйинларига тайёрлаш воситаси бўлиб хизмат қилган. 18-а. охири — 19-а. бошларидан Европа мамлакатларида турли Гимнастика асбобларида машқлар бажариш, 19-а. 2-ярмидан эса мусобақалар ўтказиш расм бўлади. 1896 й. дан Гимнастика Олимпиада ўйинлари дастурига киритилди (1928 й. дан аёллар мусобақалари ўтказилади). 1903 й. дан эркакларнинг, 1934 й. дан аёлларнинг жаҳон биринчилиги ўтказилади. Ўзбекистонлик спорт Гимнастика чилари К. Жўраев, Т. Каримов, Э. Ғиёзов, Г. Ғиёзов, Т. Иброҳимов, Ш. Хонкелдиев, А. Отахоновлар турли мусобақаларда муваффақиятли қатнашганлар. Ўзбекистон Г. чиларидан Гимнастика Шамрай илк бор олимпиада чемпиони унвонига сазовор бўлди (1952, Хельсинки). Ўзбекистонлик С. Диомидов 18 – ва 19-Олимпиада ўйинларида совринли ўринлар олди. Эльвира Саадий эса Мюнхен олимпиадасининг олтин медали (1972) ва жаҳон чемпиони унвони (1974) билан тақдирланди. Ўзбекистан терма жамоаси аъзоларидан О. Чусовитина, Р. Галиева катта шуҳрат қозондилар.
Шавкат Хўжаев.