ГИЛЛИ МИНЕРАЛЛАР

ГИЛЛИ МИНЕРАЛЛАР — гилларнинг асосий таркибий қисми бўлган ва уларнинг физик-кимёвий, механик ва б. хусусиятларини белгиловчи сувли силикатлар гуруҳи. Ер юзасидаги алюминий ва магматик ҳамда метаформик тоғ жинслари силикатларининг нураш маҳсули. Нураш натижасида нураш ва седиментация муҳити физик-кимёвий шароитларининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда Гилли минераллар ички тузилиши ва кимёвий таркибининг босқичмабосқич ўзгариши содир бўлади. Гилли минераллар зарраларининг ўлчами 0,01 мм дан ошмайди. Кристалл структурасига кўра Г. м. қатламли ва сохта қатламли силикатларга киради. Гилли минераллар структурасидаги кристаллкимёвий фарқлар уларнинг кимёвий таркибидаги фаркларига мувофиқ келади. Шу хусусиятларига кўра Гилли минераллар бирбиридан кескин фарқланади. Mac, монтмориллонитли минераллар жуда юқори ўзаро модда алмашинув ва адсорбцион хоссаларига эга, каолинитли минералларда эса бу хусусиятлар камроқ намоён бўлган. Гидро-слюдалар гуруҳига мансуб Гилли минераллар қиздирилганда ҳажми жуда катталашади. Гилли минералларни аниқлашда инфрақизил спектроскопиядан, кимёвий рентген, электрон-микроскопик, термик методлардан фойдаланилади.