ГИЛЬГАМЕШ

ГИЛЬГАМЕШ — Шумердатк Урук ш. нинг ярим афсонавий ҳокими (мил. ав. 27—26-а. лар). Мил. ав. 3-минг йилликдаги Шумер эпик қўшиқ (достон) ларида ва мил. ав. 3-минг йиллик охири — 2-минг йиллик бошларига оид катта достонда Гильгамешнинг ёввойи одам — Энкиду б-н дўстлиги, мангу ҳаётга эришиш сируасрорларини излаш йўлидаги саргузаштлари баён этилган. Гильгамеш ҳақидаги афсона хеттлар, ҳурритлар ва б. орасида ҳам кенг тарқалган.