ГИЛЬБЕРТ

ГИЛЬБЕРТ, Хильберт (Hilbert) Давид (1862,23.1, Велау, Кенигсберг — 1943.14.2, Гёттинген) — немис математиги, проф. (1893). Гильберт тадқиқотлари мат. нинг кўп бўлимлари тараққиётида муҳим ўрин тутган. Асосий илмий ишлари инвариантлар, алгебраик сонлар назариясига, геометрия асослари, вариацион ҳисоб ва дифференциал тенгламаларга, интеграл тенгламалар назариясига, сонлар назариясида Варинг муаммоси ечимига, математик физика асосларига, мат. нинг мантиқий асосларига доир. Гильберт мат. нинг табиатшунослик билан боғлиқлиги масалалари билан ҳам шуғулланган. Гильберт мат. нинг деярли ҳамма соҳаларига оид 23 муаммони ўртага ташлаган (қ. Гильберт муаммолари).