ГИЖДА

ГИЖДА — нон тури. Тандирда ёпиладиган Гижда учун ун эланади, хамиртуруш солиб хамир қорилади. Хамир узоқ пишитилади ва ўраб оширилади. Ошган хамирдан 300 г атрофида зувала узиб, нон ясалади, ўртасига бир марта чакич урилади ёки ўрта бармоқ катталигидаги таёкча чекилади. Тандирга ёпиш олдидан ҳар бир ноннинг орқасига сув сепилиб, юзига ёг суртилади. Нон заводларида Гижда махсус печларда пиширилади.