ГИГРОФИТЛАР

ГИГРОФИТЛАР (гигрс. ва… фит) – сернам жойларда ўсадиған ўсимликлар. Сувни тежаб сарфлашга имкон берадиган мосламалари бўлмаслиги билан ксирофитларагм фарқ қилади. Улар кутикуласи орқали жуда кўп сув буғлатади. Поялари узун, механик тўқималари деярли ривожланмаган. Илдизи кучсиз ривожланганлиги туфайли, ҳатто сувнинг қисман етишмаслиги ҳам уларнинг сўлиб қолишига сабаб бўлади. Дарё ва кўл бўйларида ўсадиган қамиш, савағич, қўға каби ўсимликлар Гигрофитларга мисол бўла олади.