ГИДРОХОРИЯ

ГИДРОХОРИЯ (гидро… ва юн. choreo — тарқаламан) — диаспоралар (уруғ, спора ва б.)нинг сув орқали тарқалиши. Гидрохория тасодифий ёки доимий бўлиши мумкин. Тасодифий Гидрохория диаспораларнинг сувда оқиб бораётган предметлар ёки сув оқими билан тарқалишидир. Доимий Гидрохория диаспораларнинг морфологик тузилиши ва биологик хусусиятлари (сувда ивимаслик, ўзида ҳаво сакловчи паренхима ёки ҳаволи бўшликлар бўлиши) билан боғлиқ. Доимий Гидрохория денгиз сохдлида ўсадиган ўсимликлар (мас, кокос ва сейшел пальмалари) ва чучук сув ўсимликлари (мас, ғиччак, сувранг) учун хос. Гидрохория турнинг тарқалишига, яъни янги ареални эгаллашига имкон беради.