ГИДРОТЕРМАЛ МЕТАМОРФИЗМ — ер остидаги иссиқ эритмалар таъсирида тоғ жинсларининг ўзгариш жараёни Гидротермал метаморфизмда гидротермал эритмалар таъсиридан минераллар таркибидаги баъзи бир компонентлар чиқиб кетиб, уларнинг ўрнига айни пайтда бошқа компонентлар ташқаридан олиб келинади ва натижада янги минераллар ҳосил бўлади.