ГИДРОСУЛЬФИТЛАР

ГИДРОСУЛЬФИТЛАР, бисульфитлар — сульфит кислота H2SO3 нинг нордон тузлари, мас, KHSO3. Г. қуйидаги реакцияда ҳосил бўлади: K2CO3+2SO2+H2O-»2KHSO3+CO2T. H2SO3 нинг аксари ўрта тузлари — сульфитларга қарши ўлароқ, барча Гидросульфитлар сувда яхши эрийди, эритмаларда ҳаво кислороди билан секин-аста сульфатларгача оксидланади. Натрий ёки калий Г. қиздирилганда пиросульфитлар (метаби-сулфитлар) ҳосил бўлади: 2KHSO3=K2S2O5+H2O. Натрий Гидросульфитлар (NaHSO3) фотографияда ҳамда турли материалларни оқартириш мақсадида, кальций Г. (CaHSO3)2 ёғочдан целлюлоза олишда ишлатилади.