ГИДРОСТАТИК ПАРАДОКС

ГИДРОСТАТИК ПАРАДОКС, гидростатик зидлик — муайян идишга қуйилган суюқликнинг оғирлиги идиш тубига таъсир қиладиган босим кучидан фарқ қилиш ҳодисаси. Mac, юқорига томон учи кенгайиб борадиган идиш тубига таъсир қиладиган босим кучи суюқликнинг оғирлигига нисбатан кичик; учи торайиб борадиган идишда эса, аксинча; катта, думалоқ (цилиндрик) идишда иккала куч бир-бирига тенг бўлади. Бунга сабаб шуки, гидростатик босим» идиш деворларига тик (нормал) таъсир қилади, қия деворларга таъсир қиладиган босим кучи вертикал ташкил этувчи кучга эга бўлади. Ана шу куч идиш 1 дагига нисбатан идиш 3 даги ортиқча суюқлик ҳажмининг ва идиш 2 даги етишмаёттан суюқдик ҳажмининг ўрнини қоплайди. Гидростатик парадоксни француз олими Б. Паскаль 1654 й. да топган.