ГИДРОСАМОЛЁТ (гидро… ва самолёт) — сувдан кўтарилишга, сувга қўнишга ва сувда сузишга мосланган самолёт. Самолёт шассисига ғилдираклар ўрнига қалқовучлар ўрнатилади ёки корпуси тўғридан-тўғри сувга қўнишга мослашади. Қалқовучлар ёғоч ёки металдцан ичи бўш қилиб ясалади. Барча катта Гидросамолётлар «учувчи қайиқ» шаклида металлдан ишлаб чиқарилади. Баъзи Гидросамолёт ларда ҳам ғилдирак, ҳам қалқовуч бўлади («самолёт-амфибия»). Г. дан балиқ тўдаларини қидириш, денгизда ҳалокатга учраган одамларни қутқариш, ўрмондаги ёнғинни ўчириш ва б. мақсадларда фойдаланилади.