ГИДРОГРАФИЯ

ГИДРОГРАФИЯ (гидро… ва…графим) — гидрологиянинт бир тармоғи, қуруқликдаги сув объектлари (дарё, кўл, сув омборлари)ни ўрганади. Гидрография уларнинг ўрни, ўлчами ва режимини, сув объектларининг тарқалишини, алоҳида табиий-тарихий ва ландшафт-географик зоналарда уларнинг хўжалик аҳамияти ва улардан фойдаланишни (кема қатнови ва б.) тадқиқ этади. Гидрографик маълумотлар сув объектларини ўзлаштиришнинг транспорт ва энергетика аҳамияти, қурғоқчилик, тошқинга қарши курашиш, мелиорацияни ривожлантириш ва б. учун муҳим аҳамиятга эга.