ГИДРОФОБИЯ

ГИДРОФОБИЯ (гидро… ва юн. phobos — чўчиш, қўрқиш) , сувдан чўчиш — қўрқув ҳолати; беморга бир қултум сув ичирилса, сув кўрсатилса ёки сув эслатилса, унинг ютиш мускуллари тортишиб қолади, у қаттиқ чўчиб тушади ва оғриқ сезади. Қутуриш, қоқшол, истерияда кузатилади. Давоси: асосий касаллик даволанади, асабий-руҳий қўзғалишни босадиган дорилар буюрилади.