ГИДРОФОБ ЦЕМЕНТ

ГИДРОФОБ ЦЕМЕНТ — майин туйилган портландцемент клинкерига гипс ва гидрофоб қўшилмалар (асидол, синтетик ёғли кислоталарнинг қолдиқлари, оксидланган петролатум ва б.) қўшиб ҳосил қилинган гидравлик қовушоқ модда. Цемент массасига нисбатан 0,1-0,3% қўшилма қўшилган цемент қртганда унинг сиртида юпқа гидрофоб парда ҳосил бўлади. Бу эса цементнинг гигроскоплигини камайтиради, шунинг учун ҳам цементни узоқ муддат сақлашда бузилишига йўл қўймайди. Гидрофоб цемент сувни деярли ўтказмаслиги, совуққа чидамлилиги б-н бошқа цементлардан фарқ қилади.