ГИДРОФИТЛАР

ГИДРОФИТЛАР (гидро… ва юн. phyton — ўсимлик) — сувда ўсадиган ўсимликлар. Пастки қисми сувда, устки қисми сувдан кўтарилиб ўсади (мас, қамиш). Баъзи Гидрофитлар дарё, денгиз, кўл қирғоқларида ва суви қуриб қолган нам ерларда ҳам ўсаверади. Гидрофитларда илдиз бўлмайди ёки жуда кучсиз ривожланган бўлади. Барги туксиз. Пояси ва баргларининг ҳужайрааро бўшлиқлари катта, ҳавога тўла бўлади. Шу сабабли Гидрофитлар сувда қалқиб туради. Кўпчилик Гидрофитлар торф ҳосил қилади. Баъзи Гидрофитлар, айниқса бир йилликлари чорва моллари учун озуқадир.