ГИАЛОПЛАЗМА

ГИАЛОПЛАЗМА (юн. hyalos — шиша ва плазма) , асосий модда — ҳайвон ва ўсимлик ҳужайраси цитоплазмасининг ёруғлик микроскопида кўринадиган структурага эга бўлмаган қисми. Электрон микроскопда Гиалоплазманинг ультраструктураси — мембраналари, рибосомалари кўринади. Бу структуралар оралиғида матрикс, баъзан Гиалоплазма деб аталадиган гомоген цитоплазма бўлади. Гиалоплазманинг бу қисми таркибига оқсиллар, РНК, полисахаридлар, липидлар ва б. киради.