ГЕЙДЕЛЬБЕРГ УНИВЕРСИТЕТИ

ГЕЙДЕЛЬБЕРГ УНИВЕРСИТЕТИ, Карл Рупрехт номидаги Гейдельберг ун-ти — Германиядаги қад. ун-тлардан бири. 1386 й. да ташкил этилган ва 4 анъанавий ўрта аср ф-ти (эркин санъат, илоҳиёт, тиббиёт, ҳуқуқ) дан иборат бўлган. Гейдельберг ш. да жойлашган. Ўқув ва илмий муассаса сифатида тикланиши Гейдельбергнинг Баденга қўшилиши (1803) дан кейин бошланган. 19-а. да у Германиядаги етакчи ўқув юртларидан бирига айланди. Унда файласуфлар Гейдельберг университети Гегель ва К. Фишер, кимёгар Р. Бунзен, физик Г. Кирхгоф, табиатшунос Г. Гельмгольц, тарихчи Ф. Шлоссер ва б. ишлади. Фалсафа, теология, юридик, табиий фанлар, тиббиёт ва б. соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлайди. 27 мингдан ортиқталабатаълимолади. Кутубхонаси (1386 й. ташкил этилган) да 1 млн. дан ортиқ асар сақланади.