ГЕЯ

ГЕЯ — юнон мифологиясида Ер худоси. Олимп худоларидан илгариги энг қад. маъбуда. Ўз-ўзидан осмон (Уран), денгиз (Понт) ва тоғларни яратган. Уранни эр қилиб олган. Ўлардан худоларнинг биринчи авлоди — 6 эркак титан ва 6 аёл титан туғилган, уларнинг орасида Зевснинг ота ва онаси — Кронос ва Рея ҳам бўлган. Г. Олимп худоларининг ҳаётида фаол иштирок этмаса ҳам, уларга доно маслаҳатлар бериб турган. Вакт утиши б-н Г. такдир ҳукмини биладиган қад. донишмандлик ҳомийси сифатида эъзозланган, шу сабабли уни Фемида билан тенглаштиришган. Гея образи қисман Деметра ва Кибелааа гавдаланган.