ГЕТЕРОЗИГОТА (гетеро… ва зигота) — организмнинг гомологик хромосомаларида бирор ген ҳар хил аллелларининг мавжудлиги. Тажрибаларда Гетерозигота ҳар хил аллеллар бўйича гомозиготаларни чатиштириш орқали олинади. Дурагайлар насли муайян ген бўйича гетерозиготалик бўлиб қолади. Баъзи генлар аллеллари фақат Гетерозигота ли ҳолида мавжуд бўлиши мумкин (рецессив летал мутациялар, доминант мутацияларнинг ҳам рецессив летал натижага олиб келиши). Одамларда тахм. 20% генлар Гетерозигота ҳолида бўлади. Ирсий касалликлар келтириб чиқарадиган рецессив аллеллар бўйича Гетерозигота ликни (яъни мазкур касаллик ташувчиларни) аниқлаш тиббиёт генетикасининг асосий муаммоси ҳисобланади. Кўп аллелизмда Гетерозигота ўрнига компоунд (инг, compound — мураккаб) тушунчаси ишлатилади. Гетерозигота термини хромосомалар қайта қурилиши учун ҳам қўлланилади (мас, инверсия, транслокация ёки б. бўйича Гетерозигота).