ГЕТЕРОХРОНИЯ

ГЕТЕРОХРОНИЯ (гетеро… ва юн. chronos — вақт) — ҳайвонлар ва ўсимликлар наслида органлар шакллана бошлаши вақти ва тезлигининг аждодларига нисбатан ўзгариши. Гетерохрония орган шаклланишининг анча эрта бошланиши ва ривожланишининг тезлашуви (акселерация) ёки органнинг кейинроқ шаклланиши ва ривожланишининг секинлашуви (ретардация) орқали намоён бўлиши мумкин. Гетерохрония орган функциясининг бошланиши бўлганлиги учун онтогенез давридаги муҳит шароитига боғлиқбўлади. Гетерохрония организмларнинг ўзгариб турадиган шароитга мослашуви сифатида турларнинг тарихий тараққиёти (филогенез)аа муҳим аҳамиятга эга. Гетерохрония терминини биол. га немис биологи Э. Геккель биогенетик қонуннинг вақтинчалик бузилишини ифодалаш мақсадида киритган. Гетерохрония тур ҳосил бўлишида яшаш шароити таъсирида ҳайвонлар ва ўсимликлар тузилишини ўзгартирадиган асосий жараён сифатида қаралади. Сут эмизувчилар тили мускулларининг анча ривожланиши ва шу туфайли янги туғилган боласининг эмиш ҳаракатларига лаёқатли бўлиши Гетерохронияга мисол бўла олади.