ГЕТЕРОКАРИОН

ГЕТЕРОКАРИОН (гетеро… ва юн. karyon — ядро) — икки ва ундан ортиқ ҳар хил генотипли гаплоид ядро ҳужайра. Гифаларнинг ўзаро қўшилишидан ҳосил бўлади. Бир хужайрада ҳар хил сифатли ядронинг бўлиши гетерокариоз дейилади. Гетерокарион замбуруғларда жинсий жараён босқичи сифатида кенг таркалган.