ГЕТЕРОФОНИЯ

ГЕТЕРОФОНИЯ (гетеро… ва юн. phone — товуш) — мусиқа асари таркибидаги овозларнинг ўзаро нисбатлари (мусиқий фактура)га тегишли тушунча, кўп овозлилик тури. Гетерофония бирон куйни бадиҳа усулида бир нечта овоз (чолғу) воситасида ижро этилиши жараёнида юзага келади. Бунда куй оҳангдош овозларда ритмик, интонацион каби ўзгаришлар б-н баён этилади. Гетерофония оғзаки анъанадаги мусиқага, хусусан ўзбек анъанавий мусиқа ижрочилигига хос (мас, дутор ёки танбур жўрлигида ашула айтиш ва ҳ. к.), бастакорлик ва композиторлик ижодида ҳам қўлланилмоқда. Яна қ. Унисон.