ГЕРЦ ВИБРАТОРИ

ГЕРЦ ВИБРАТОРИ, Герц диполи — учларида металл шарлари бўлган ва шарлар оралиғига Румкорф ғалтаги уланган мис стержень кўринишидаги оддий антенна; Г. Герц электромагнит тўлқинларнинг мавжудлигини тасдиқловчи тажрибаларида фойдаланган (1888). Герц қўллаган вибраторларнинг энг кичигининг уз. 26 см бўлган; унда 5-Ю8 Гц га тенг частотали тўлқинлар ҳосил бўлган; бу тўлқинларнинг узунлиги X — 60 см га мос келади (яна қ. Антенна.)