ГЕРШАНИК Роман Васильевич

ГЕРШАНИК Роман Васильевич [1898.18.2(3.3), Елизаветград, ҳоз. Кировоград — 1983.21.3, Москва] — рус график рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1944). 2-жаҳон уруши йилларида Тошкентда яшаб ижод қилган; республиканинг таниқли кишилари портретларини яратган: «Ўзбекистоннинг машҳур кишилари» (1941-44); «Илғор пахтакорлар» туркумлари (1957—58); «Ёш муаллима» (1960—61) ва б. Плакатлар ҳам ишлаган.